"Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзивликни таъминлаш” халқаро веб-форуми
Ногирон одамлар ва болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, инклюзив муҳитни яратиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш Ўзбекистон Республикаси давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, замонавий дунёда инсон салоҳияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Шу муносабат билан, Бутунжаҳон болалар куни ва ЮНИСЕФнинг 75 йиллигини нишонлаш доирасида Ўзбекистонда “Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзивликни таъминлаш” халқаро веб-форумини ташкил этиш режалаштирилган.
БатафсилТадбир дастури
Ўтказиш формати - видеоконференцалоқа. Тадбир бир ялпи мажлис ва икки секциялик йиғилишдан иборат.
Ўтказиш санаси ва жойи - 2021 йил 19 ноябрь, Тошкент ш.
Ишчи тиллар - ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Форум дастуриТадбир янгиликлари
UNICEF ва “Zamin” халқаро жамоат фонди ногиронлиги бўлган болалар ва ёшларнинг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, қарорлар қабул қилишга жалб этиш ва иштирок этишларини таъминлаш йўли билан уларнинг инклюзиясини кенгайтириш мақсадид саъй-ҳаракатларни бирлаштиради
БатафсилЎтган форум
2019 йилда тарқалган коронавирус (CОВИД-19) касаллиги пандемияси натижасида юзага келган эпидемиологик инқироз бутун дунёни қамраб олди ва глобал миқёсда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига ўз таъсирини ўтказиб, халқаро ҳамжамият олдида пандемияга қарши кураш масаласида, шу жумладан болаларнинг таълим олиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида қатор муаммолар мавжудлигини намойиш этди. Пандемия инқирози глобал ҳамжамиятни 2030 йилгача Барқарор ривожланиш дастурини амалга ошириш ва унинг барча мақсад ва вазифаларига эришишда, шу жумладан 4-мақсад - «ҳаёт давомида ҳамма учун зарур бўлган инклюзив, тенг ҳуқуқли ва сифатли таълимни таъминлаш ҳамда таълим олиш имкониятларини қўллаб-қувватлаш борасида» жиддий хавф туғдиради.
БатафсилТадбир иштирокчилари
-
Зироат МИРЗИЁЕВА
«Zamin» Халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси
-
Мишель БАЧЕЛЕТ
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари
-
Розмари КАЙЕСС
БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси
-
Имон ГИЛМОР
ЕИнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили
-
Афшан ХАН
ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бўлинмаси минтақавий директори
-
Танзила Нарбаева
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси
-
Розанжела БЕРМАН БИЕЛЕР
Ногиронлиги бўлган болалар ишлари бўйича ЮНИСЕФ катта маслаҳатчиси
-
Ойбек ИСАКОВ
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси раиси
-
Ольга КУЛАЕВА
Муносиб меҳнат масалалари бўйича техник ёрдам гуруҳи ва Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамалакатлари учун ХМТ бюроси директори
-
Бехзод МУСАЕВ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири
-
Карла КВОЛТРУ
Канада Ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги, меҳнат ресурслари ва инклюзияни ривожлантириш ишлари вазири
-
Розарио ФАРМХАУС
Португалия Республикаси Болалар ва ёшлар ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш бўйича миллий комиссияси президенти
-
Кирси ЛИНДРУС
Финляндия Республикаси Таълим ва маданият вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бўйича котибияти директори